“Kundalik” лойиҳаси қачондан амалда?
Savol bering, javob beramiz
12 / 12 / 2018
Халқ таълими вазирлиги ва “Дневник.ру” компанияси томонидан умумтаълим мактабларида электрон журнал ва кундалик жорий этилиши ҳақидаги янгиликдан хабар топдик. Бу лойиҳа қачондан амалга оширилади?
Жамшид СУВОНОВ, Фориш туманидаги 20-мактаб ўқитувчиси
Халқ таълими вазирлиги ва “Дневник.ру” компанияси умумтаълим мактабларида электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш борасида ишларни бошлади. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳозир Тошкент шаҳридаги мактабларда бу тизим синовдан ўтказилмоқда. Синов натижалари ва мактабларнинг тайёргарлигига қараб, янги тизим 2021 йилга қадар бошқа мактабларда ҳам жорий этилади.
Саволга Халқ таълими вазирлиги мутахассислари жавоб берди.