Ўқитувчи аттестациядан ўта олмаса...
Савол: Олий тоифали ўқитувчи аттестациядан ўта олмаса, кейинги йили қайта аттестациядан ўтиб, тоифасини тиклаши мумкинми?
Муҳайё УБАЙДУЛЛАЕВА,
Юнусобод туманидаги 274-мактаб ўқитувчиси
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»нинг 5-бандига асосан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади. Олий тоифали ўқитувчи аттестациядан ўта олмаса, беш йилдан кейин яна олий тоифани ҳимоя қилишга ҳақли.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси етакчи назоратчиси Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ жавоб берди.