Мактабда дарс соатларини тақсимлаш
Савол: Мактабда дарс соатларини тақсимлашга ким масъул? Зарурат туғилса, қайсидир фандан номутахассис кадрлар ҳам дарс бериши мумкинми? Агар мумкин бўлса, уларга дарс соати қандай тақсимланади?
Т.НАРЗИЕВ
Фориш тумани
Жавоб: Умумий ўрта таълим мактабида номутахассис ходимлар дарс бериши мумкин эмас. Баъзан маълум бир фан ўқитувчиси малака оширишга кетганда ёки касал бўлганда шу фанга яқин фан мутахассиси вақтинча дарс беришига йўл қўйилади. Мактаб маъмурияти барча фанлардан тегишли маълумотга эга бўлган мутахассислар дарс беришини таъминлашга масъул.
Ўқитувчига неча соат дарс ажратишни тегишли фан методика бирлашмаси ва педагогика кенгаши тавсия ва хулосаси асосида мактаб маъмурияти ҳал қилади. Бунда педагогнинг маълумоти, иш стажи инобатга олинади.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси бош назоратчиси Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ жавоб берди.