Талаба мактабда дарс берса бўладими?
Savol bering, javob beramiz
21 / 02 / 2018
Савол: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг 2-курс талабасиман. Ўқиш билан биргаликда мактабда жисмоний тарбия фанидан дарс берсам бўладими?
Дилфуза АБДУЛЛАЕВА
Жавоб: “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига асосан олий таълим муассасасининг 4-курсида ўқиётган талабалар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин. Уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси белгиланади.
Саволга Халқ таълими вазирлигининг кадрлар бошқармаси бош назоратчиси Абдуҳамид АБДУҚОДИРОВ жавоб берди.