ГЕОМАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК
✅Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар ва виртуал коммуникация тизимидан иборат глобал ахборот муҳити геомаънавий таҳдидларнинг замонавий табиатини – онг, дунёқараш ва жамоатчилик фикрига қаратилган ахборот таъсири механизмларини яққол намоён этади ва бундай таҳдидлар учун қулай инфратузилма ва макон вазифасини ўтайди.
✅Бу муҳит воситасида ахборотни юқори тезликда тарқатиш, аудиторияни сегментлаш ва контентни алгоритмлар орқали оммалаштириш, ташқи ғоявий таъсирни бардавом жараёнга айлантириб, жамиятда муаян кайфият ва қарашларни шакллантириш ҳамда табиий ҳолат сифатида қабул қилдириш мумкин. Рақамли платформалардаги алгоритм ва таргетинг механизмлари жамоатчилик онгига таъсир ўтказиб, ижтимоий муҳокамани қутблаштириш, муаян қарашларга устуворлик юклаш ва ахборот муҳитини парчаланган “ҳақиқатлар” майдонига айлантириш имконини беради.
✅Шу сабабли, террористик ва экстремистик гуруҳлар радикал ғояларни медиа маҳсулотга айлантирган ҳолда кенг тарқатиш стратегиясини фаол қўллайди.
✅Масалан, ўзини анъанавий ислом таълимотига таянаётгандек кўрсатаётган, аммо мазмунан сиёсий-ғоявий мақсадларни илгари сурувчи “сохта салафийлик” тарафдорлари рақамли платформалардан фаол фойдаланмоқда. Рақамли муҳитдаги радикал ғоялар “Соф исломга йўл”, “Асл динни тиклаш”, “Бидъатларга қарши кураш”, “Ҳақ йўлга қайтиш” каби чақириқлар билан тақдим этилмоқда.
✅Манба: “Жадид” газетаси
🖌Абдулҳамид Мухторов,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси,
“Зиё” медиа маркази директори
⌛Batafsil: https://iiau.uz/oz/news/4501
Shu kecha va kunduzda
BIR SAFAR − MING ILHOM: KOREYA TA’LIMIDAN TAASSUROTLAR
ГЕОМАЪНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК
“MA’RIFAT” – HAR BIR USTOZNING MEHNATIDA YASHAYDI
Kibersavodxonlik – eng zarur himoya
OB-HAVO
0 C
Valyuta kurslari
Markaziy bank